05.08.2022 21:02
1439
Теглар
Про лигада супер ўйин: 6та гол киритилган ўйинда «Шўртан» «Хоразм» дарвозасига 90+7-дақиқада гол киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Про лига 14-тури доирасидаги иккинчи учрашув Ғузорда ўтди.

«Шўртан» ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилди. Ўйиннинг 22-дақиқасида Марчиано урганчликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 30 ва 48-дақиқаларда Шаҳбоз Нуриддинов дубль қайд этиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

83-дақиқага келиб Марчиано ҳам дублга эришиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, икки дақиқа ўтиб Шаҳзод Бешимов ажойиб зарбаси билан «Хоразм»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 3:2.

Ўйинда «Хоразм» камбек қилгандек эди гўё, аммо 90+7-дақиқага келиб Муҳриддин Зоиров узоқ масофадан киритган голи билан ҳисобни 3:3га етказди.

Шу тариқа, 5-ўриндаги «Хоразм» очколари сонини 19тага етказган бўлса, «Шўртан» 17 очко билан 6-ўринга кўтарилди.

Про лига. 14-тур
«Шўртан» - «Хоразм» - 3:3 (1:1)

Бош ҳакам: Ҳусан Музаффаров
Голлар: Роки Марчиано 22 (0:1), Шаҳбоз Нуриддинов 30 (1:1), 48 (2:1), Роки Марчиано, 83 (2:2), Шаҳзод Бешимов, 85 (2:3), Муҳриддин Зоиров 90+7 (3:3).
«Шўртан»: 71.Шохжахон Насимов, 4.Улуғбек Худойбердиев, 6.Шаҳбоз Нуриддинов, 8.Жафаржон Каримов, 9.Жонибек Кўчимов, 10.Муҳриддин Зоиров, 17.Жавоҳир Хасанов, 20.Шоҳзамон Хайруллаев, 21.Абдумутал  Турсунқулов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 97.Элёр Омонжонов.
Захира таркиби: 1.Амирбек Лутфуллаев, 5.Тимур Набиев, 7.Бекзод Сувонов, 11.Асадбек Самариддинов, 27.Сарвар Буронов, 30.Шерзод Ғуломов, 55.Чориёр Турсунқулов, 66.Ойбек Жонибеков, 77.Алфайзи Неъматов.
«Хоразм»: 12.Умиджон Ҳамроев, 3.Азизбек Пирмуҳаммадов, 8.Ҳазратжон Турсунқулов, 10.Темур Бекчанов, 15.Диёр Рамозонов, 19.Улуғбек  Шарипов, 20.Роки Марчиано, 55.Шохжахон  Султонмуродов, 88.Аброр Ҳусинов, 99. Шаҳзод Бешимов.
Захира таркиби: 35. Ғайрат Ўдаев, 4.Жасурбек Отажонов, 5.Темур Машарипов, 11.Сарварбек Жуманиёзов, 17.Хаётжон Шодмонов, 23.Идрис Бикмайкин, 34.Маҳмуджон Қаландаров, 37.Равшанбек Султонов, 47.Бобурмирзо Баҳодиров.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар