05.08.2022 19:15
2189
Про лига. «Андижон» «Ғиждувон»ни мағлуб этиб, «Турон»га етиб олди

Про лига 14-тури доирасидаги Андижонда ўтган учрашув билан турнирнинг иккинчи қисмига старт берилди.

«Андижон» мухлислари қаршисида «Ғиждувон»ни қабул қилиб, қийинчилик билан ғалаба қозонди. Соҳибжонов ўйинда ҳисобни очган бўлса, Жамшид Ҳасанов танаффусгача фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса Зафар Полвонов майдонга тушгач, Кумиков шогирдлари дастллаб Зафарнинг дебют ўйинидаги илк голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишса, кўп ўтмай Полвонов ишлаган пенальтини Бубанья кўкка совурди.

Шу тариқа, андижонликлар муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида очколари сонини 31тага етказган ҳолда ҳозирча пешқадамга айланиб олишди. «Турон» ҳисобида ҳам 31 очко мавжуд. «Ғиждувон» эса 10 очко билан 8-поғонада бормоқда. 

Про лига. 14-тур. 5 август
«Андижон» — «Ғиждувон» 2:1

Голлар: Фарҳоджон Соҳибжонов, 28 (1:0), Жамшид Ҳасанов, 44 (1:1), Зафар Полвонов, 59 (2:1)
«Андижон»: 1.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов (Зафар Полвонов, 46), 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Богдан Милич, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 20.Милочко Гордон, 21.Элдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 29.Суҳроб Бердиев, 66.Илҳомжон Алижонов
«Ғиждувон»: 12.Ҳожиакбар Жўраев, 4.Шавкат Раҳматов, 7.Жамшед Ҳасанов (Аҳрор Ўктамов, 65), 8.Акбар Муродов, 9.Фирдавс Асадов, 17.Даврон Исоқов, 22.Азамат Халилов, 26.Рамиз Бегишов, 31.Бобур Амонов, 77.Искандар Холмирзаев (Эстеван Оспина, 60), 98.Акром Баҳромов (Асилжон Мансуров, 65).
Ноаниқ пенальти: Владимир Бубанья, 64.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар