05.08.2022 16:53
2501
Левандовски «Барселона»да 9-рақамни олди. Бу рақам Депайга тегишли эди

«Барселона» уй стадиони «Камп Ноу»да Роберт Левандовскини расман таништирди.

Польшалик 33 ёшли форвард тақдимот маросимида 9-рақам остида майдонга тушиб келди. Ушбу рақам бунгача жамоа ҳужумчиси Мемфис Депайга тегишли эди.

Аввалроқ, клуб Депай билан хайрлашмоқчи экани ва маркетинг манфаатлари учун 9-рақамли либосни Левандовскига олиб бермоқчи экани ҳақида хабар қилинганди. Клуб бу рақамли либос сотуви орқали катта даромад олишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хави янги мавсум олдидан Депайга у режаларидан ўрин олмаганини маълум қилган. Нидерландиялик футболчи эса жамоани тарк этишни истамаяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар