05.08.2022 21:05
9185
Calciomercato: «Болонья» Шомуродовни 11 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олади

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов яқин орада «Болонья» футболчисига айланади.

Calciomercato хабарига кўра, «Болонья» клуби ўзбекистонлик 27 ёшли форвард трансфери масаласида Рим клуби билан келишувга яқин. «Болонья» Шомуродовни 11 миллион еврога сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олади. 

Аввалроқ, «Рома» Шомуродов билан хайрлашгач, унинг ўрнига Андреа Белотти билан шартнома имзолаши ҳақида хабар қилинганди.

Қайд этилишича, римликлар маошлар учун ажратилган харажатлар ошмаслиги мажбурияти сабабли Белоттини таклиф этиш учун энг аввало Шомуродов билан хайрлашишга мажбур. Элдорнинг йиллик маоши эса 2 млн еврони ташкил этарди. 

Эслатиб ўтамиз, Элдор 2021 йил «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига «Рома»га кўчиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар