CAFA U-19 Championship-2022. Ўзбекистон Эрон билан ўйинда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
Тожикистонда старт олган CAFA U-19 Championship-2022 дастлабки турида Ўзбекистон ёшлар жамоаси аламли тарзда дуранг қайд этди.
Душанбедаги ўйинда Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги ёшлар жамоамиз Эронга қарши саф тортди. Учрашувнинг 48 ва 80-дақиқалардаги голлар эвазига вакилларимиз ғалабани қўлга киритган эди, гўё. Аммо форслар 87 ва 89-дақиқаларда иккита гол киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолишди – 2:2.
CAFA U-19 Championship-2022
1-тур. 5 август
Ўзбекистон U-19 - Эрон U-19 – 2:2
Голлар: Шерзод Эсанов 48, Шаҳриёр Жабборов 80 - Амир Ҳазбави 87, Амир Иброҳимзода 89.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар