05.08.2022 18:13
8678
«Билишимча, музокаралар ҳамон давом этмоқда» – Даврон Файзиев АПЛ трансляцияси ҳақида

Бугун, 5 август куни Англия Премьер-лигаси янги мавсумига старт берилади. Ушбу турнир сўнгги йилларда UzReport ва FutbolTV телеканаллари орқали намойиш этиб келинаётганди. Бу йил эса Ўзбекистонда трансляция ҳуқуқи ҳали сотиб олинмаган. Шарҳловчи Даврон Файзиев АПЛ трансляцияси билан боғлиқ айни дамдаги жараён ҳақида фикрини билдирди.

«Бир неча кундан бери Англия чемпионати трансляцияси масаласидаги саволлар ёғилиб келмоқда. Биринчи навбатда айтиб ўтишим керак, шарҳловчилар мухлислардан-да интиқлик билан бунинг ижобий ҳал этилишини кутяпти. Чунки биз учун бу шунчаки завқли томоша эмас, ишимизнинг ажралмас қисми. Шунинг учун томошабинлар биздан сўрагандек, биз ҳам UzReport раҳбариятдан янгиликларни доимий сўраймиз. Чемпионатлар хариди бўйича маълумот фақат раҳбариятда, чунки молиявий томони бор ва бу кўпинча тор доирада муҳокама этилади. 

Билишимча, трансляция музокаралари ҳамон давом этмоқда. Дастлабки тур намойиш этилмаса-да, умумий мавсум кўрсатилиш эҳтимоли сақланиб турибди. Озгина кутишга тўғри келади. Тушунаман, ҳамма кўришни истаяпти, биз – барчадан кўпроқ. Тегишли масъуллар иш олиб бормоқда. Ҳал бўлишига умид ва ишонч бор. Ҳозирча билганим шу», - дея телеграмдаги каналида вазиятга ойдинлик киритган Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 1-тури бугун, 5 август куни ўтадиган «Кристал Пэлас» - «Арсенал» учрашуви билан бошланади. Ўйин соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар