«Аякс» 2 метрлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди
«Аякс» «Пиза»дан 2 метрлик ҳужумчи Лоренцо Луккани сотиб олганини эълон қилди.
21 ёшли ҳужумчи бир йилга ижарага олинди, амстердамликларда футболчини сотиб олиш имконияти бор.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Пиза» ҳозирча 1 млн евро олади. Агар италиялик тўлиқ трансфер қилинса, «Аякc» яна 10 млн евро беради.
Ўтган мавсумда Лукка Италия 2-дивизионида 34та баҳсда 6та гол урган бўлса, ундан аввалги мавсумда 3-лигада «Палермо» учун 27 ўйинда 14та тўп киритганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар