05.08.2022 17:21
1894
Теглар
600 миллионгача – шахматчиларга халқаро турнирлардаги ғолиблик учун пул мукофоти берилади

Президент қарорига мувофиқ, шахмат бўйича халқаро турнир ғолиблари ва уларнинг тренерларига бир марталик мукофот пули берилади. Бунда шахматчилар қўлга киритган медал ва халқаро мусобақа турига қараб мукофот пули БҲМнинг 17,5 баробаридан 2000 баробаригача тайинланади. Қарор бўйича таҳлилий инфографика мақолада.

Президент “Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдорлари тасдиқланди.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари учун (катталар ўртасида) энг кўп мукофот пули белгиланмоқда. Бунда олтин медал соҳибларига БҲМнинг 2000, кумуш 1000 ва бронза медал эгаларига 500 баробари миқдори бир марталик мукофот пуллари тўлаб берилади.

Мукофот пуллари давлат бюджетидан ажратилади.

Қарорга мувофиқ, шахматчилар ва уларнинг тренерларига тўланадиган мукофот миқдорлари қуйидагича. 

Ёшлар ишлари агентлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг бугунги кундаги суммасини (300 минг сўм) ҳисобга олиб, шахматчиларга тўланадиган мукофот пуллари (сўмда) акс этган инфографикани эълон қилди.

Аввалроқ, Навоий вилоятида халқаро шахмат мактаби очилиши маълум қилинганди. Бу янгилик ҳам Президентнинг “Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида акс этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар