04.08.2022 22:15
3479
Марсьяль АПЛ 1-турида «МЮ»га ёрдам бера олмайди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль жароҳати сабабли АПЛ 1-тур учрашувини ўтказиб юборади.

The Athletic хабарига кўра, франциялик ҳужумчи орқа сонидаги жароҳати сабабли «Брайтон»га қарши ўтадиган 1-тур ўйинида майдонга туша олмайди.

«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Марсьялнинг АПЛ 2-тури доирасидаги «Брентфорд»га қарши сафардаги ўйингача сафга қайтишига умид қилмоқда. Қайд этилишича, Антони «Атлетико»га қарши ўтган ҳафтада ўтказилган ўртоқлик баҳсида жароҳат олган. 

Аввалроқ, тен Ҳаг Роналдунинг спорт формасини тиклагунига қадар айнан Марсьялни асосий форвард сифатида кўраётгани ҳақида хабар қилинганди. У «МЮ»нинг мавсум олди 5 ўйинида 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилганди.

Маълумот учун, «МЮ» - «Брайтон» баҳси 7 август, якшанба куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар