03.08.2022 19:25
5393
Манба: Остон Ўрунов маоши сабабли «Спартак»ни тарк этишни истамаяпти

«Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов Москва клубини тарк этишни рад этмоқда. 

Россиянинг Sport24 сайти хабарига кўра, ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи «Спартак» қайдномасидан ўрин олмаётган бўлса-да, юқори маош олаётгани сабабли клубни тарк этишни истамаяпти. 

Қайд этилишича, 21 ёшли хавбек ойига 50 минг евро маош олмоқда. Бу йилига 600 минг евро демакдир. Ўруновнинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар белгиланган.

Аввалроқ, Остонга Россиянинг «Химки» ва Эроннинг «Истиқлол» клуби қизиқиш билдираётгани, аммо «Химки» Ўруновнинг молиявий талаблари юқорилиги сабабли уни таклиф эта олмагани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар