«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Криштиану Роналдунинг айни дамдаги ҳолати ҳақида гапирди.
– Роналду сиз кўрмоқчи бўлаётган ўйин услубига мослашиб кета оладими?
– Ўйлайманки, ҳа, киришади. Аммо у ҳали спорт формасини тиклаб олиши лозим. У жамоа билан энди ишлашни бошлади.
Криштиану – фантастик ўйинчи ва у буни кўп марта исботлаган. Аммо сени ҳар доим ҳозирги ҳолатинг ва қандай ўйнаётганинг билан баҳолашади. Жамоа ҳам, Роналду ҳам ҳали ўзини кўрсатиши керак», - дея тен Ҳагнинг сўзларини келтирган Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ёзги таътилдан кейин якшанба куни «МЮ» сафида «Райо Вальекано»га қарши баҳсда (1:1) майдонга тушиб, бир тайм ҳаракат қилди.
Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 1-тури доирасида 7 август куни ўз майдонида «Брайтон»га қарши саф тортади.