02.08.2022 21:05
10193
Суперлига. «Насаф» «Навбаҳор» билан ўйинда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди

Суперлига 14-турининг марказий ўйини Қаршида ўтказилди.

Чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Насаф» ва «Навбаҳор» ўртасидаги баҳсда Наманган клуби 7-дақиқадаёқ Асадбек Собиржоновнинг голи эвазига ҳисобни очди.

Ўйин якунига қадар баҳс ўз мавқеига яраша ҳужумкор ва муросасиз ўтган бўлса-да, меҳмонларнинг голи ягоналигича қолди – 1:0.

Шу тариқа, «Навбаҳор» Қаршидан муҳим ғалаба билан қайтиб, «Насаф»ни Суперлигада мавсумнинг илк мағлубиятини тан олишга мажбур қилди. Бу эса Наманган клубининг 28 очко билан яна 1-ўринга кўтарилишини таъминлади. «Насаф» эса 24 очко билан 4-ўринга тушди.

Суперлига. 14-тур.

«Насаф» - «Навбаҳор» - 0:1
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Шуҳрат Ражабов
VAR ҳаками: Акобир Шукруллаев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Гол: Асадбек Собиржонов, 7.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳимов, 62), 9.Иван Соловьёв (14.Ален Масович, 62), 10.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 77), 77.Ойбек Бозоров (17.Суҳроб Нуруллоев, 77), 88.Марко Станоевич (19.Матеус Лима, 77), 92.Умар Эшмуродов.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёр Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 75), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Зоран Марушич (11.Жасур Яхшибоев, 67), 77.Асадбек Собиржонов (30.Александр Касьян, 82).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар