02.08.2022 21:04
1942
Суперлига. 6та гол киритилган «Қўқон-1912» «Нефтчи» учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига 14-тури доирасида Яйпанда ўтган «водий дербиси» якунига етди.

Фарғона вилоятининг икки клуби «Қўқон-1912» ва «Нефтчи» ўртасида Яйпанда кечган баҳс кутилганидан ҳам шиддатлироқ ўтди. Учрашувда фарғоналиклар ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай меҳмонлар вакили Аббос Ғуломов майдондан четлатилгач, Левченко шогирдлари бир киши кам қолишди.

Иккинчи бўлимда эса қўқонликлар уч дақиқа ичида Ҳожимирзаев ва Сидоровнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 2:1.

Кўп ўтмай эса энди Фарғона клуби уч дақиқа иккита гол киритишди. Майдонда бир киши кам тўп сурган Фарғона клуби дастлаб Холмуҳаммедовнинг қўпол хатосидан кейин Лутфулла Тўраевнинг голи билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, уч дақиқа ўтиб Абдуллажонов «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 3:2.

85-дақиқада эса Норбеков ўйиннинг жанговар дуранг билан якунланишини таъминлади – 3:3.

Суперлига, 14-тур.
«Қўқон-1912» – «Нефтчи» - 3:3

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Лочин Долимов
Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 10 пен., 0:1, Анвар Ҳожимирзаев 55, 1:1, Андрей Сидоров 57, 1:2, Лутфулла Тўраев 75, 2:2, Суннатилла Абдуллажонов 79, 2:3, Шоҳназар Норбеков 85.
«Қўқон-1912»: 21.Ислом Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 14.Авазхон Маматхўжаев ( 9.Андрей Сидоров, 50), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (27.Анвар Хожимирзаев, 46), 77.Мурод Холмуҳаммедов.
«Нефтчи»: 69.Евгений Конюков, 4.Андрей Мишенко, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Ойбек Қиличев (77.Аброр Исмоилов, 46) 13.Лутфулло Тўраев (с), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 26.Алексей Ларин, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев ( 11.Иззатилла Абдуллаев, 46), 70.Аббосжон Ғуломов, 99.Улуғбек Ҳошимов (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, (19, 9.Суннатулла Абдуллажонов, 60).
Четлатиш: Аббос Ғуломов (Нефтчи), 15.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар