02.08.2022 17:00
1565
Теглар
«Ливерпуль» Жота билан келишувни узайтирди

«Ливерпуль» вингери Диогу Жота жамоаси билан янги шартнома имзолади.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, португалиялик ҳужумкор яримҳимоячи «қизиллар» билан «узоқ йиллик» келишувни имзолаган. Шартнома айнан неча йилга тузилгани маълум қилинмаган.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо Жота 2027 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эди. Аввалги келишув 2025 йилга қадар тузилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жота ўтган мавсум АПЛда 35 ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар