01.08.2022 21:25
7191
Теглар
ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 саралаши формати эълон қилинди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2026 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ва 2027 йилда ўтказиладиган Осиё Кубоги саралаши форматини ўзгартирди.

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига Осиё минтақасидан 8 та йўлланма ажратилган.

Биринчи саралаш босқичида ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 22 та миллий жамоа қуръа бўйича 11 та жуфтликка ажратилади ва уй/сафар тизимида ўзаро беллашади. Ғолиблар иккинчи босқичга йўл олади.

Иккинчи босқичда 36 та миллий жамоа иштирок этади (ФИФА рейтингидаги энг яхши 25 жамоа + биринчи саралаш босқичининг 11 ғолиби). Улар 4 та иштирокчидан иборат 9 та гуруҳга бўлинади. Ўйинлар икки даврали тизимда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 18 та) учинчи босқичга йўл олади.

Учинчи босқичда миллий жамоалар 6 та иштирокчидан иборат 3 та гуруҳга бўлинади. Ўйинлар икки даврали тизимда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 6 та) ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади.

Қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-оффдаги 1 та йўлланма тўртинчи босқичда ўйналади. Унда учинчи босқич гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар (жами 6 та) 3 та иштирокчидан иборат 2 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади. Иккинчи ўринни эгаллаган миллий жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади. 

2027 йилги Осиё Кубогида 24 та жамоа иштирок этади. Ҳозирча мезбон мамлакат номи маълум эмас. Саралаш ўйинлари ЖЧ-2026 саралаши билан қўшилган ҳолда ўтказилади.

ЖЧ-2026 саралашининг иккинчи босқичидаги 9 та гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 18 та) Осиё Кубоги-2027 йўланмасига эга бўлади. 

Қолган 6 та йўлланма қуйидаги тизимда ўйналади:

Плей-офф раунди. Унда ЖЧ-2026 саралашининг биринчи босқичида мағлуб бўлган 11 та миллий жамоадан энг яхшиси ОК-2027 саралашининг учинчи босқичига йўл олади. Қолган 10 таси уй/сафар тизимида ўйнаб, 5 та ғолибни аниқлаб беришади. 

Якуний босқич. ЖЧ-2026 саралашининг биринчи босқичида мағлуб бўлган энг яхши жамоа + иккинчи босқичда гуруҳда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган 18 жамоа + плей-оффнинг энг яхши 5 жамоаси (жами 24 жамоа) 4 та иштирокчидан иборат 6 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ОК-2027 йўлланмасига эга бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар