29.07.2022 22:32
40315
«Рома» Шомуродовга қанча нарх белгилагани маълум

Ёзги трансфер ойнаси якунига қадар «Рома» жамоасини тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродовга Рим клуби трансфер нархи белгилаган.

«Goal Italia» хабарига кўра, «Рома» 27 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчисини 18 млн еврога баҳоламоқда. Қайд этилишича, Шомуродовга «Торино» ва «Болонья» клублари қизиқиш билдирмоқда. Клублар Элдорни ижара асосида таклиф этмоқчи.

«Бўрилар» Шомуродов ўрнига Андреа Белоттини таклиф этмоқчи. «Торино»ни тарк этган 28 ёшли италиялик ҳужумчи ҳозирда эркин агент саналади.

Аввалроқ, «Рома» Шомуродовни Исроилдаги йиғинга олиб бормагани, футболчининг агенти эса Элдор ижара ёки трансфер эвазига жамоасини ўзгартиришга яқин экани ҳақида хабар берилганди. Инсайдер Никола Скира эса Элдорга «Сампдория» ва «Торино»дан қизиқиш борлигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2021 йилги ёзги трансфер ойнасида «Женоа»дан «Рома»га 17,5 миллион евро трансфер пули эвазига ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар