29.07.2022 22:31
1958
«Навбаҳор» Самвел Бабаян билан шартномани 2025 йил якунига қадар узайтирди

«Навбаҳор» клуби жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян билан тузилган амалдаги келишув узайтирилганини эълон қилди.

Унга кўра, клуб раҳбарияти қарорига кўра Самвел Вячеславович Наманган клубини 2025 йилги мавсум якунига қадар бошқарадиган бўлди.

Маълумот учун, «Навбаҳор» Суперлига 1-даврасидан кейин 25 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. 

Самвел Бабаян мавсум бошидан буён жамоани расман бош мураббий сифатида бошқариб келмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар