29.07.2022 18:37
26523
Моуриньо Шомуродов ўрнига қайси ҳужумчини таклиф этмоқчи экани маълум бўлди

«Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Элдор Шомуродов ўрнига қайси футболчини таклиф этмоқчи экани хабар қилинди.

TuttoSport нашри хабарига кўра, Рим клуби Элдор Шомуродов ўрнига италиялик форвард Андреа Белоттини таклиф этмоқчи. Июнь ойи сўнггида «Торино»ни эркин агент сифатида тарк этган 28 ёшли ҳужумчи ҳам Рим клубига ўтишни истамоқда. Қайд этилишича, Моуриньо «МЮ»даги фаолиятидан буён Белоттини ўз жамоасида кўришни истаб келган.

Маълумот учун, италиялик ҳужумчи ўтган мавсум туринликлар сафида А Серияда 22 ўйинда 8та гол ва битта ассистга муаллифлик қилганди. У 7 йил давомида «Торино»нинг энг яхши тўпурари бўлиб келган.

Аввалроқ, «Рома» Шомуродовни Исроилдаги йиғинга олиб бормагани, футболчининг агенти эса Элдор ижара ёки трансфер эвазига жамоасини ўзгартиришга яқин экани ҳақида хабар берилганди. Инсайдер Никола Скира Элдорга «Сампдория» ва «Торино»дан қизиқиш борлигини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар