29.07.2022 01:43
8623
Теглар
Элдор Шомуродов «Рома»нинг Исроилдаги йиғинига олиб борилмади

Рим клуби «Тоттенҳэм»га қарши кечадиган ўртоқлик ўйинига Элдор Шомуродов ва яна икки ўйинчисини олиб бормади.

«Рома» жамоаси бугун, 28 июль куни мавсум олди сўнгги хориж йиғинини ўтказиш учун Италиядан Исроилга жўнаб кетди. Бош мураббий Жозе Моуриньонинг «Тоттенҳэм»га қарши кечадиган ўртоқлик ўйинига олиб борган таркибидан уч нафар футболчи – Элдор Шомуродов, Карлес Перес ва яримҳимоячи Жордан Верету тушиб қолди. Бу футболчилар Римда қолдирилган. Янги ўйинчилар, шу жумладан Пауло Дибала ҳам жамоа билан йиғинга борган.

«RomaPress» хабарига кўра, ушбу футболчиларнинг «Рома» клубининг сўнгги йиғинига олиб борилмагани футболчиларнинг мавсум олдидан бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ, Италия нашрлари Рим клуби трансфер ойнаси якунигача Элдор Шомуродов бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи экани, ўзбекистонлик ҳужумчи мавсумни ижара асосида бошқа клубда ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Эслатиб ўтамиз, «Рома» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги ўртоқлик ўйини 30 июль куни Исроилнинг Ҳайфа шаҳридаги «Самми Офер» стадионида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар