28.07.2022 22:11
4134
Депай «Ювентус»дан ўзини сотиб олишни сўради. «Барселона» унинг кетишини кутмоқда

«Барселона» раҳбарияти жамоа форварди Мемфис Депайнинг жамоадан имконқадар тезроқ кетишини истамоқда.

Corriere dello Sport хабарига кўра, клуб ва футболчининг агенти нидерландиялик форвардга янги жамоа изламоқда. Ҳаттоки Депайнинг ўзи ҳам Каталония клубини тезроқ тарк этиш учун «Ювентус»дан ўзини сотиб олишни сўраган. Турин клуби раҳбарияти эса ҳозирча бу трансферга жиддий қизиқиш билдирмаган. «Милан» ҳам Мемфисга қизиқиш билдирган, аммо иш таклифгача етиб бормаган.

Аввалроқ, Хави 28 ёшли ҳужумчига янги мавсум стартигача ўзига янги жамоа топиши лозимлигини тушунтиргани, Каталония клуби эса Депай кетгани заҳоти унга тегишли бўлган 9-рақамни Роберт Левандовскига топшириб, либослар сотувини бошламоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар