27.07.2022 19:45
2019
Погба жарроҳлик столига ётмоқчи эмас. У узоқ муддатга сафдан чиқишдан чўчимоқда

«Ювентус» яримҳимоячиси Поль Погба мавсумни бошланғич қисмини ўтказиб юборишни истамаяпти.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, АҚШдаги турне доирасидаги машғулотларда ўнг оёқ тиззасидан жароҳат олган франциялик футболчи операция столига ётишни истамаяпти. Тиббий текширувлардан кейин шифокорлар 29 ёшли франциялик футболчининг жарроҳлик амалиёти ўтказиши лозимлигини маълум қилган, у эса узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкинлигидан чўчиб, жароҳатини фақат муолажа билан даволашни истамоқда. Қайд этилишича, Погба тез орада яна бир қатор тиббий текширувлардан ўтади.

Аввалроқ, яримҳимоячининг 2 ойгача сафдан чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Погба «МЮ»даги 6 йиллик фаолиятидан сўнг эркин агент сифатида «Ювентус» сафига бориб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар