27.07.2022 13:42
18710
Дибала «Рома»га ўтишда Моуриньога берган илк саволини айтди

Пауло Дибала «Рома»га ўтишдан олдин жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан нима ҳақида гаплашганини айтди.

«Мураббийга берган биринчи саволим: «Биз нима ютамиз?» Мен ғалаба қозонишни яхши кўраман, у ҳам. Моуриньо ҳам, клуб раҳбарияти ҳам менга кафолат беришди. Бизда катта ишонч бор, ҳамма нарсани тушунамиз. 

Олдинга интилиш ва мақсадларимизга эришиш жуда муҳимдир. Ғалаба қозонишда давом этиш учун максимал даражани кўрсатишга ва ўз тажрибам билан жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

«Рома» директори, мураббийи ва президенти билан кўп гаплашдим. Жамоа қандай қурилишини эшитганимдан сўнг менда деярли ҳеч қандай шубҳа қолмади», — деди римликларнинг янги ҳужумчиси Goal билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар