27.07.2022 14:48
3157
«Аякс» «МЮ»га ўтишни хоҳлаётган Антонининг нархини 80 млндан 100 млн еврога кўтарди

«Аякс» вингер Антонини ёзда «Манчестер Юнайтед»га сотмоқчи эмас.

De Telegraaf хабарига кўра, амстердамликлар 22 ёшли футболчи билан ушбу трансфер ойнасида хайрлашмоқчи эмас, шу сабаб инглиз клуби билан музокараларда молиявий талаблар 80 млндан 100 млн еврога кўтарилган.

Бу ёзда бир қатор муҳим ўйинчилар «Аякс»ни тарк этишди, шунинг учун клуб бразилиялик билан хайрлашишга ҳожат йўқ деб ҳисобламоқда.

Журналист Жак Талботнинг ёзишича, Антонининг ўзи «қизил иблислар» сафига ўтишни хоҳлайди, аммо «Аякс» уни қўйиб юбориш ниятида эмас.

Вингер ўтган мавсумда клублар миқёсида барча турнирлар доирасида 33 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар