26.07.2022 22:00
3250
«Ювентус» Аарон Рэмзи билан келишувни бекор қилди

«Ювентус» уэльслик яримҳимоячиси Аарон Рэмзи билан расман хайрлашди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, туринликлар бугун, 26 июль куни Аарон Рэмзи билан амалдаги шартномани расман бекор қилган. 31 ёшли яримҳимоячи билан келишув 2023 йилнинг 30 июнь кунига қадар белгиланган эди.

Аввалроқ, Турин клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Рэмзини АҚШдаги турнега борадиган ўйинчилар рўйхатига қўшмаганди. 

Уэльслик хавбек ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Рейнжерс» сафида ўтказиб, Европа лигаси яримфиналига қадар етиб келган эди. Рэмзи шотланд клуби сафида 13 ўйинда 2та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. 

Футболчи фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи. Унга турнир дебютанти «Ноттингҳэм Форест» қизиқиш билдирмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар