26.07.2022 22:30
18224
Теглар
«Бавария» Левандовски ўрнига қайси ҳужумчини идеал номзод сифатида кўраётгани маълум бўлди

«Бавария» раҳбарияти ва бош мураббий Юлиан Нагельсманн жамоани тарк этган ҳужумчи Роберт Левандовски ўрнига қайси ҳужумчини идеал номзод сифатида кўраётгани маълум қилинди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, немис клуби Ҳарри Кейн польшалик голеадор ўрнига муносиб ўринбосар эканига ишонмоқда.

«Бавария» раҳбарияти ва бош мураббий Юлиан Нагельсманн Левандовски ўрнига Ҳарри Кейнга «Бавария» ўйини ва Бундеслигага энг мос голеадор сифатида қарамоқда. Улар айнан Кейн янги Левандовски бўла олишига ишонишмоқда. Аммо «Тоттенҳэм» номли муаммо ҳам борки, улар Ҳарри билан хайрлашмоқчи эмас.

Бу мавсум олдидан Кейнни таклиф этишнинг умуман иложи йўқ. Аммо келаси мавсумда ҳам Кейнни «Бавария» кўндирмаслиги учун «Тоттенҳэм» англиялик ҳужумчига янги шартнома таклиф қилиши мумкин», - дейди инсайдер. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн Лондон клуби билан 2024 йилга қадар шартномага эга.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар