25.07.2022 19:31
2582
Скамакка «Вест Ҳэм» билан келишувга эришди

«Сассуоло» ҳужумчиси Жанлука Скамакка Италия А Сериясидан АПЛга кўчиб ўтмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Италия миллий жамоаси форварди «Вест Ҳэм» билан келишувга эришган. 23 ёшли футболчи бугун, 25 июль куни Лондонга етиб келади. 

Қайд этилишича, «Вест Ҳэм» Скамакка трансфери учун «Сассуоло»га 36 миллион евро тўлайди. Ҳужумчи сешанба куни тиббий кўрикдан ўтгач, шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, Скамакка 2021 йил «Женоа»даги фаолияти давомида Элдор Шомуродов билан бирга Генуя клубида тўп сурганди. У ўтган мавсум «Сассуоло» сафида А Серияда 36 ўйинда 16та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар