Николас Тальяфико — «Лион» футболчиси
«Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико «Лион»га ўтди.
Трансфер нархи 4 млн еврони ташкил этди. Шартнома 2025 йил ёзигача мўлжалланган.
Аргентиналик 29 ёшли футболчи 2017 йилдан бери Амстердам клубида ўйнаётганди. У ўтган мавсумда Эредивизида 22та баҳсда майдонга тушиб, 2та гол урган ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар