21.07.2022 15:17
9453
«Хўжанд» «Сўғдиёна» билан ўйини кўчирилишига рози бўлмади. Учрашув соат 15:30да бошланади 

ОФК кубоги плей-офф баҳси доирасидаги «Хўжанд» - «Сўғдиёна» учрашуви анча иссиқ об-ҳаво шароитида ўтказилади.

«17 август куни «Сўғдиёна» «Хўжанд»га қарши учрашувни соат 15:30да бошлайди. Боиси Хўжанддаги стадион прожекторлари талабга жавоб бермайди. 

Маълум бўлишича, Тожикистон томони 16:00 вариантини ОФК учун таклиф қилган. Бироқ учрашув плей-офф мақомида экани ва пенальтилар сериясига қадар давом этиши эҳтимоли бор эканидан келиб чиқиб, ОФК 15:30 вариантида тўхталган. 

Унутмаслик керак, бу вақтда ҳаво ҳарорати юқори бўлади. Шундан келиб чиқиб, «Хўжанд» учрашувни Душанбеда ҳам ўтказмоқчи бўлган. Аммо ОФК бунда «Хўжанд»нинг яшаш ҳаражатларини қоплаб бермайди, ўз-ўзида «Хўжанд» ҳам чиқим қилгандан кўра, иссиқда ўйнаб қўя қолганим маъқул дейди», - дея хабар берган ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Эслатиб ўтамиз, Суперлигадаги ёзги ўйинлар соат 18:00дан кейин бошланаётгани боис, Жиззах клуби сўнгги мавсумларда илк марта бундай иссиқ об-ҳаво вақтида тўп суришига тўғри келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар