20.07.2022 14:17
1717
Миржалол Қосимов ОКМК билан 2025 йил якунигача шартнома имзолади

ОКМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Олмалиқ жамоаси билан шартномасини узайтирди.

ПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, ОКМК Миржалол Қосимов билан келишувни 2025 йил якунига қадар узайтирган.

Маълумот учун, 51 ёшли мутахассис 2019 йилдан буён Олмалиқ клубида фаолият юритмоқда. ОКМК Қосимов қўл остида 2020 ва 2021 йиллар Суперлигада бронза медали соҳиби, 2019 ва 2020 йиллар Ўзбекистон кубоги финалчисига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар