20.07.2022 23:10
4824
Теглар
Африкада йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар учлик маълум

Африкада йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар якуний 3 номзод номи маълум қилинди. 

Даъвогарлар — «Ливерпуль» клуби ва Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, «Бавария»нинг сенегаллик форварди Садио Мане, «Челси»нинг сенегаллик дарвозабони Эдуар Менди. 

Ғолиб эртага, 21 июль куни Работ (Марокаш) шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда эълон қилинади. 

Мане 2019 йилда, Салоҳ эса 2017 ва 2018 йилларда совринни қўлга киритган. Мукофот 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси сабабли топширилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Мане ва Менди Сенегал миллий жамоаси билан биргаликда Африка Миллатлар Кубогида ғолиб чиққан. Турнир финалида сенегалликлар Салоҳ сардорлигидаги Мисрни пенальтилар сериясида (0:0, пен. 4:2) мағлуб этишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар