19.07.2022 15:12
4119
Виталий Денисов «Сўғдиёна» билан келишувга эришди

Суперлига иккинчи давраси ва ОФК кубоги плей-офф босқичи олдидан «Сўғдиёна» таркибини кучайтирмоқда.

Tribuna.uz манбаси Жиззах клуби Виталий Денисов билан келишувга эришишга яқин экани ҳақида хабар берганди. Футболчи 18 июль куни Жиззахдаги «Сўғдиёна» - «Ғиждувон» (0:0) ўртасидаги ўртоқлик баҳсидан олдин клуб билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган. Шундан сўнг «Сўғдиёна» стадионида клуб директори иштирокида расман таништирилган. Шунга қарамай, клуб ҳали ушбу трансфер ҳақида расмий хабар бермади.

35 ёшли футболчи «Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг таклифига кўра, Россиядан Ўзбекистонга қайтган. 2021 йил Россия қуйи лигаси вакили «Балтика» сафини тарк этган Виталий сўнгги ярим мавсумдан буён эркин агент ҳисобланарди. 

Аввалроқ, «Сўғдиёна» жамоаси ҳимоячи Артём Филипосян ва ҳужумчи Марат Бикмаев билан хайрлашган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов ўз вақтида Улуғбек Бақоев билан бирга Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар