17.07.2022 20:47
5599
РПЛ. Эркинов дебют қилган ўйинда «Торпедо» «Сочи»га мағлуб бўлди

Россия Премьер-лигаси 1-тури доирасида чемпионат дебютанти «Торпедо» «Сочи»ни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, турнирни ғалаба билан бошлашди. Шу куни москваликлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Ҳожимат Эркинов дебют қилди. У 72-дақиқада тожикистонлик Муҳаммад Султонов ўрнига майдонга тушди. Аммо унинг дебюти омадли чиқмади.

РПЛ. 1-тур
Торпедо – Сочи 1:3

Голлар: 0:1 – 35 Цаллагов, 0:2 – 37 Сарвели, 1:2 – 51, автогол Дркушич, 1:3 – 90 Мелкадзе.
Торпедо – Ботнарь, Темников (Нетфуллин, 46), Шумских, Кожемякин, Самсонов, Померко, Султонов (Ҳ.Эркинов, 72), Енин (Рязанцев, 46), Симонян (Лебеденко, 46), Караев, Туришев (Калмиков, 55).
Сочи – Адамов, Заика (Маргасов, 74), Терехов, Юрганов, Дркушич, Макарчук, Цаллагов, Ангбан (Нобоа, 46), Юсупов, Жоаозиньо (Ушатов, 46), Сарвели (Мелкадзе, 64).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар