17.07.2022 11:31
4955
«Ажойиб ва ўзгача 8 йил учун раҳмат, Роберт!». Мюллер Левандовскига омад тилади

«Бавария» футболчиси Томас Мюллер жамоани тарк этган Роберт Левандовскига омад тилади.

«Раҳмат, Роберт! Энг яхши тилаклар сенга ҳамроҳ бўлсин. Ўтган 8 йил ажойиб ва ўзгача эди. Унда кўплаб голлар, совринлар, кўтарилиш ва пасайишлар бўлди, аммо ҳар доим ўзаро ҳурмат ва ҳақиқий жанговар руҳда ўйнадик. Барчаси учун раҳмат, Роберт», - дея ёзади Мюллер ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Левандовски бугун Мальоркага етиб келди ва тез орада «Барселона»нинг машғулотларига қўшилиш учун АҚШга жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски ва Мюллер 2014 йилдан буён Мюнхен клубида бирга тўп суриб келаётганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар