16.07.2022 20:23
2748
«Криштиану режаларимиздан ўрин олмаган». «Бавария» Левандовски ўрнига Роналду таклиф этилишини рад этди

«Бавария» клуби Криштиану Роналду жамоага ўтиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.

Мюнхен клуби жамоани тарк этаётган Роберт Левандовски ўрнига Криштиану Роналдуни таклиф этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда «Бавария» спорт директори Ҳасан Салихамиджич маълум қилди.

«Криштиану Роналду ва унинг фаолияти давомида эришган ютуқларини ҳурмат қиламиз. Аммо яна бир марта такрорлаймиз, клуб уни таклиф этишни режалаштирмаяпти. У режаларимиздан ўрин олмаган», - дейди «Бавария» вакили.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо «Бавария» Левандовскини «Барселона»га сотиб, унинг ўрнига Роналдуни таклиф этиш ишларини бошлаётгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли португалиялик форвард айни дамда «МЮ» сафида Австралияда эмас. У Португалияда якка тартибда шуғулланмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар