14.07.2022 22:17
6397
Моуриньо «Рома»нинг трансфер ойнасида фаол эмаслигидан норози

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятининг трансфер ойнасидаги ҳаракатларидан қониқмаяпти.

Сorriere dello Sport хабарига кўра, португалиялик мураббий жамоасининг трансфер ойнасида фаол эмаслигидан норозилигини яширмаяпти. Клуб раҳбарияти эса мураббийни тинчлантириш учун Пауло Дибалани таклиф этиш ишларини тезлаштирган. 

Аввалроқ, Рим клуби эркин агентга айланган аргентиналик ҳужумчига йиллик 6 миллион евро маошли 4 йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, римликлар сафига Неманья Матич, Миле Свилар эркин агент сифатида қўшилган бўлса, Зеки Челик 7 млн еврога сотиб олинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар