10.07.2022 13:24
10512
«Сити» хорижликлар трансфери лимитини четлаб ўтиш йўлини топди

Ҳаммаси қонуний. «Шаҳарликлар» City Football Group компанияси таркибига кирувчи клублар орқали трансфер чекловларини айланиб ўтмоқда.

Франциянинг «Труа» клуби Бразилиянинг «Атлетико Минейро» клубидан 18 ёшли истеъдод Савиньони рекорд даражадаги 6 миллион евро плюс бонуслар кўринишидаги 6,5 миллион евро эвазига сотиб олди.

Савио Морейра ўнг қанот яримҳимоячиси, аммо ҳужумда бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади. Аммо «Труа» энди буни ҳеч қачон билмаса керак, чунки французлар футболчини Нидерландиянинг ПСВ клубига ижарага бериб юборишди.

Бунинг сабаби, Савиньо City Football Group компаниясининг асосий жамоаси бўлмиш «Манчестер Сити» учун сотиб олинган. «Труа» ҳам ушбу компания таркибига киради.

«Манчестер Сити» нега бундай қиляпти?

City Football Group компаниясига кирувчи бошқа клубларда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш «Манчестер Сити»га хорижликлар учун қўйилган квотага эътибор бермасликка кўмаклашади.

Буюк Британия Евроиттифоқдан чиққанидан сўнг (Brexit) клублар 21 ёшгача бўлган уч нафардан ортиқ хорижлик футболчи билан шартнома имзолай олмайди. Демак, айланма йўлларни излашга тўғри келади.

«Сити» биринчи марта бундай хийлани ишлатаётгани йўқ. City Football Group ўтган ёзда ҳам худди шу ишни қилди. «Труа» 19 ёшли яримҳимоячи Метиньони «Флуминенсе»дан рекорд даражадаги 5 миллион евро эвазига сотиб олди ва оиланинг яна бир аъзоси, Бельгиянинг «Ломмель» клубига бериб юборди. Метиньо Лига 1 мусобақасида 1 дақиқа ҳам ўйнамади.

АПЛ клублари Европа Иттифоқидаги камтарона жамоалар билан ҳамкорлик ўрнатишмоқда ёки ҳатто сотиб олишмоқда. Ва гап фақат топ-клублар ҳақида эмас. Масалан, «Лестер» ва «Брайтон» мос равишда  Бельгиянинг «Лёвен» ва «Унион Сен-Жил» клубларини назорат қилади. «Манчестер Сити» эса бутунбошли империяга эгалик қилади.

«Труа» нега ёш футболчини ПСВ клубига жўнатди.

Аниқ жавоб йўқ, лекин тахминлар бор.

1. ПСВ клуби «Сити» империясининг бир қисми бўлмаса-да, баъзида у билан ҳамкорлик қилади. Мисол учун, Александр Зинченко 2016 йилда у ерга ижарага юборилган.

2. ПСВ кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин. «Труа» ҳали ҳам еврокубоклардан йироқ – ўтган мавсумда улар 15-ўринни эгаллаган.

3. Яна бир тахмин: Бельгияда Европа Иттифоқи паспортини олиш Францияга қараганда бироз осонроқ.

City Football Group клуб сотиб олгач, унинг тузилмасини ҳам янгилайди. Ҳар бир филиал «Сити»нинг махсус йўриқномада кўрсатилган стандартларига мос келиши керак. Шу туфайли, City Football Group аввалига аудит текширувини ўтказади, худди машинани бўлакларга ажратиб, кейин ўзига мос қилиб йиғиб чиққанга ўхшаш.

Эски базани таъмирлашади ёки янгисини қуришади, майдон чимини янгилашади, бизнес жараёнларни қайта ишга туширишади, академияни модернизация қилишади. Янги хўжайинлар барча нарсага эътибор қаратишади. Ходимлар ва шифокорлар доимий равишда малака оширишади, мураббийларга ривожланиш учун ҳар томонлама ёрдам берилади: Пепнинг машғулотлари видеога ёзиб олинади ва махсус маълумотлар базасига киритилади. Баъзида мураббий келиб, жойида маслаҳат беради.

«Труа»га «Манчестер Сити» билан ҳамкорлик катта ёрдам бермоқда: Лига 2 мусобақасидаги уч мавсумдан сўнг улар яна Лига 1 мусобақасига қайтишди. Муддатидан олдин чемпионатда ғалаба қозонишди. Ўтган мавсумда эса клуб Лига 1 мусобақасидаги ўрнини сақлаб қолди.

Нурмуҳаммад Саид тайёрлади

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар