07.07.2022 16:40
3107
«Шахтёр» бош мураббийи билан хайрлашади

Роберто Де Дзерби Донецкнинг «Шахтёр» клуби билан хайрлашди, деб таъкидламоқда журналист Жанлука Ди Марцио.

43 ёшли италиялик 2023 йилгача мўлжалланган шартномани муддатидан олдин бекор қилган. 

Де Дзерби 2021 йил май ойида «Шахтёр»га тайинланган эди. Ўтган йили кузда у жамоа билан Украина Суперкубогини қўлга киритди.

«Шахтёр» клуби янги мавсум ўйинларини Львовда, еврокубок баҳсларини эса Польшанинг Люблин шаҳрида ўтказишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Сергей Ребров «Шахтёр»нинг янги бош мураббийи бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 48 ёшли украиналик мутахассис ҳозирда БААнинг «Ал-Айн» клубини бошқармоқда. У Донецк клуби тарбияланувчиси бўлса-да, фаолиятининг асосий қисмини Киевнинг «Динамо» клубида ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар