06.07.2022 22:31
13978
El Chiringuito: Месси «Барса»га қайтмоқчи, у ҳатто Хавига қўнғироқ қилди

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Хавига қўнғироқ қилиб, «Барселона»га қайтиш имконияти ҳақида сўради, деб хабар беради журналист Эдуардо Инда El Chiringuito нашрига.

«Мессининг Хави билан муносабати яхши, улар биргаликда кўплаб совринларни қўлга киритишган. Лео ўзини Парижда ноқулай ҳис қилмоқда, у дастлабки бир неча ой меҳмонхонада яшади, унинг оиласи ҳали ҳам Франциядаги ҳаётга мослашмаган», — дея тушунтиради журналист.

Каталонияликлар бош мураббийи Леонинг қўнғироғидан хурсанд бўлган. Бироқ Хави собиқ жамоадошига, агар қайтмоқчи бўлса, клуб президенти Жоан Лапортанинг ўзи билан боғланиши кераклигини айтган.

Хабар қилинишича, Лапорта ҳозирча Мессига қўнғироқ қилмаган. Ҳужумчи «Барса»дан кетганидан бери улар ўртасидаги муносабатлар бироз таранглашган.

El Chiringuito'нинг яна бир журналисти ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси Лобо Карраско унда ҳам Месси ҳақида маълумот борлигини, аммо январь ойигача айтмаслигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июлигача мўлжалланган. Январь ойида у бошқа клублар билан музокараларга киришиши  мумкин бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар