05.07.2022 08:33
2896
Теглар
Нуну Эшпириту Саудия Арабистони вице-чемпиони бош мураббийи этиб тайинланди

Нуну Эшпириту Санту «Ал Иттиҳод» жамоаси устозига айланди. 

Португалиялик мутахассис араб клуби билан 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома имзолади. У Козмин Контра ўрнини эгаллади.

«Ал Иттиҳод» Саудия Арабистонида сўнгги мавсумда 2-ўринни эгаллаган.

Санту бунгача 2017 йилдан 2021 йилгача «Вулверҳэмптон»ни бошқарган. Кейин у «Тоттенҳэм»га таклиф қилинди, аммо Лондон клубида бир мавсум ҳам ишламади ва ёмон натижалар туфайли ишдан бўшатилди. Шунингдек, мураббий «Порту», «Валенсия» ва «Риу Аве» клубларида ҳам ишлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар