05.07.2022 23:25
8732
«Барса» президенти Жорже Мендеш билан Роналду трансферни муҳокама қилди

«Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни истаётган Криштиану Роналду «Барселона»га ўтиши мумкин.

As нашри хабарига кўра, Каталония клуби президенти португалиялик 37 ёшли ҳужумчининг агенти Жорже Мендеш билан учрашиб, ушбу трансферни муҳокама қилган. 

Қайд этилишича, учрашувда томонлар фақат Роналду эмас, Мендешнинг бошқа мижозлари – Рубен Невеш, Бернарду Силва ва Рафаэль Леау трансфери имкониятлари ҳам муҳокама қилинган. 

«Лапорта Мендеш билан Роналду трансферини муҳокама қилиб, бу билан каталонияликларнинг Левандовски борасидаги таклифини қабул қилмаётган «Бавария»га босим ўтказишни мақсад қилган ҳам бўлиши мумкин», - дейилади испан нашрида.

Аввалроқ, Роналду «МЮ» машғулотларига келмаётгани, у келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этадиган гранд жамоалардан бири сафига ўтишни истаётгани ҳақида хабар берилганди. 37 ёшли юлдуз футболчи ўтган мавсум клуби сафида АПЛдаги 30 ўйинда 18та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар