05.07.2022 08:32
627
Теглар
39 ёшли Куальярелла «Сампдория» билан шартномасини узайтирди

Фабио Куальярелла камида яна бир йил футболда қолади. У келаси мавсум учун «Сампдория» билан шартномасини узайтирди.

39 ёшли форвард Италия чемпионатидаги 20-мавсумини ўтказади.

Қуальярелла «Сампдория»да 2016 йилдан бери тўп тепади. У Генуя клубида 268 баҳсда 105та гол урди ва 26та голли узатмани амалга оширди. У ҳозирда А Серия тарихидаги 14-тўпурар бўлиб турибди. У лигада жами 533та ўйинда 181та тўп киритган.

Аввалроқ футболчи «Торино», «Фиорентина», «Наполи», «Ювентус» ва бошқа жамоаларда тўп сурган. У 2007-2019 йилларда Италия миллий жамоасига чақирилган.

Маълумот ўрнида, 2021/2022 йилги мавсум якунларига кўра, «Сампдория» Италия чемпионатида 15-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар