04.07.2022 14:13
2725
Расман: «Манчестер Сити» Кэлвин Филлипс трансферини эълон қилди

«Манчестер Сити» ёзги трансферлар ойнасининг яна бир катта трансферини амалга оширди. 

Бу ҳақида клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари маълумот бермоқда. 

26 ёшли футболчининг трансфери учун «шаҳарликлар» 42 млн фунт-стерлинг сарфлаган. Унинг шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган. Англия миллий жамоаси футболчиси «Сити»да 4-рақам остида ҳаракат қилади. 

Маълумот учун, таянч яримҳимоячиси «Лидс» сафида жами 234та ўйин ўтказиб, 14тадан гол ва ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар