04.07.2022 13:20
1061
Лаутаро «Интер»да яна бир йил қолишини маълум қилди

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес келгуси мавсумни якунлагач, миланликларни тарк этиши мумкин. 

Аввалроқ, аргентиналик футболчига «Тоттенҳэм»дан таклиф борлиги ва лондонликлар унинг учун 90 млн евро тўлашга тайёрлиги маълум қилинганди. 

«Интер» клуби «Instagram» саҳифасига Лаутаронинг расми билан пост жойлаб, янги мавсумга 1 ой қолганини эслади. Мартинес эса ушбу пост изоҳларида: «Яна бир йил биргаликда», — деб ёзиб қолдирди. 

Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар