04.07.2022 21:34
2808
Иско «Рома»га ўтишга яқин

9 йиллик фаолиятидан кейин «Реал»ни тарк этган Иско фаолиятини Италияда давом эттириши кутилмоқда.

As нашри хабарига кўра, «Рома» клуби Иско билан музокарага киришган ва томонлар келишувга эришишга яқин. 30 ёшли испаниялик яримҳимоячи айни дамда эркин агент саналади.

Қайд этилишича, римликлар яримҳимоячиси Генрих Мхитарян «Интер»га ўтгач, бош мураббий Жозе Моуриньо унинг ўрнига Искони ўз жамоасида кўришни истамоқда. Исконинг агенти Жорже Мендеш экани ва у португалиялик мураббийнинг ҳам агенти экани боис томонлар тезроқ келишувга эришиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Искога «Севилья», «Бетис», «Ньюкасл» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар