04.07.2022 21:48
1542
Теглар
Игор Тудор - «Марсель» бош мураббийи

Хорватиялик мутахассис Игор Тудор фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

«Марсель» клуби Игор Тудор жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида хабар берди. 44 ёшли мураббий билан 2 йиллик шартнома имзоланган. У жамоани тарк этган Хорхе Сампаоли ўрнини эгаллайдиган бўлди.

Тудор бунгача 2021 йилдан 2022 йилнинг май ойига қадар «Верона»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 9-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, марселликлар янги мавсумдан Чемпионлар лигасида иштирок этишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар