04.07.2022 14:45
7224
Дибалага АПЛнинг 2 грандидан таклиф бор

«Ювентус» билан ёзги трансферлар ойнаси аввалида хайрлашган Пауло Дибала фаолиятини қаерда давом эттириши ҳанузгача маълум эмас. 

«La Republica» нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчи учун курашда етакчилик қилаётган «Интер» трансферни амалга ошириши учун Эдин Жеко ва Алексис Санчес каби футболчиларини сотиши керак. 

Айни пайтда Дибалага Англия Премьер-лигасининг 2 гранди — «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси учун курашга қўшилган. 

Ўз навбатида, 28 ёшли футболчи исталган клубдан келиб тушадиган таклифни кўриб чиқишга тайёр. У йилига 6 млн евродан ошиқроқ маош ва камида 4 йиллик шартнома талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Дибалага А Серия дебютанти «Монца» қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар чиққанди.

 

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар