04.07.2022 12:58
1508
«Арсенал» Габриэль Жезус трансферини эълон қилди

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик форварди фаолиятини «Арсенал»да давом эттирадиган бўлди. 

25 ёшли Габриэль Жезус «канонирлар» билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаган. Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо лондонликлар ҳужумчи учун Манчестер клубига 45 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабар берганди. 

Жезус 2016 йилдан буён «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилиб, 6 мавсум давомида «Сити» сафида ҳаракат қилди. Ўтган мавсум АПЛда 28 ўйин ўтказиб, 8та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилган. 

У Манчестер клуби сафида 4 карра АПЛ чемпиони, 4 марта Англия лига кубоги ғолиби, Англия кубоги соҳиби ҳамда 2 марта Суперкубокда зафар қучган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар