«Тоттенҳэм» Ришарлисон трансферини эълон қилди
«Эвертон» футболчиси Ришарлисон фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттиради.
Бу ҳақида «шпорлар» расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари маълумот бермоқда.
Хабар қилинишича, бразилиялик ҳужумчи билан шартнома 2027 йилга қадар мўлжалланган. «Тоттенҳэм» «ирисчилар»га Ришарлисон учун 50 млн евро товон пули ва 10 млн евро миқдорида бонуслар тўлаб беради.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи якунига етган мавсумда барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассист муаллифига айланганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар