01.07.2022 22:30
1255
Сампаоли «Марсел»дан истеъфога чиқди

Франциянинг «Марсель» клуби жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаоли истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

RMC Sport хабарига кўра, 62 ёшли мураббий трансферлар масаласида клуб раҳбарияти билан келиша олмагани сабабли клубни тарк этишга қарор қилган. 

Аргентиналик мураббий Чемпионлар лигасига йўлланма олган жамоасига тажрибали ўйинчиларни таклиф этмоқчи бўлган, клуб раҳбартияти эса мураббийнинг фикрини қўллаб-қувватламаган.

Сампаоли 2021 йилнинг февраль ойидан буён Франция клубида фаолият юритаётганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар