Манба: Толиссонинг борар манзили маълум
«Бавария» билан ёзги трансферлар ойнаси аввалида хайрлашган Корентен Толиссо яна «Лион»га қайтишга яқин турибди.
«RMC Sport» нашрининг маълумот беришича, бугун 27 ёшли футболчи лионликлар учун тиббий кўрикдан ўтади ва ҳеч қандай муаммо кузатилмаган тақдирда жамоа билан шартнома имзолайди.
Шартноманинг тўлиқ деталлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Толиссо 2013—2017 йиллар мобайнида «Лион» шарафини ҳимоя қилган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар